АсосийЖамият

Сирдарёдаги мактабда ўқувчининг онаси ўқитувчини калтаклади

Ҳодиса вазирлик назоратига олинди.

'Сирдарёдаги мактабда ўқувчининг онаси ўқитувчини калтаклади'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда мактабда ўқитувчини ураётган аёл видеоси кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Видеога берилган изоҳга кўра, ўқитувчи ўқувчини дарс тайёрлаб келмагани учун уришган. Бунга жавобан ўқувчининг онаси маутабга келиб ўқитувчини ўқувчилар олдида  ҳақорат қилган ва урган.

Аниқланишича воқеа Сирдарё туманидаги 1-сонли мактабда юз берган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова маълум қилди.

Таъкидланишича, ҳолат вазирлик томонидан назоратга олинган. Сирдарё вилоят ММТБ ишчи гуруҳи вазиятни ўрганмоқда. Ўрганиш натижаларига кўра тез орада жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади.

    Бошқа янгиликлар