“Тошкент Халқаро Аэропорти" чегара божхона пости ходимлари томонидан навбатдаги ноқонуний ҳолатга чек қўйилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 февраль санасида Делидан Тошкентга учиб келган ҳамда яшил йўлак орқали ҳаракатланган фуқаронинг юклари тегишли тартибда божхона назоратидан ўтказилганда, юкларининг орасида болалар таглиги (памперс) ичига яширилган 303 дона ҳар хил турдаги ва номдаги дори воситалари борлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан керакли суриштирув ва расмийлашиириш ишлари олиб борилган.