АсосийЖамият

Айрим деҳқонларга 100 миллион сўмгача субсидия ажратилади

Субсидия деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан берилади.

'Айрим деҳқонларга 100 миллион сўмгача субсидия ажратилади'ning rasmi

Адлия вазирлиги хабарига кўра, Президент фармонга кўра, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги молиявий қўллаб-қувватлаш тартиблари жорий этилади:

▪️ҳар йили 500 та маҳаллада биттадан аҳоли томорқасида амалга оширилган энг намунали ва инновацион лойиҳа учун БҲМнинг 100 бараваридан ошмаган миқдорда грантлар ажратилади;

▪️уста деҳқонлар томонидан қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ҳар бир курс учун БҲМнинг 15 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади;

▪️муайян маҳалладаги 50 фоиз хонадонларнинг томорқасида экспортбоп маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиб берган уста деҳқонларга 100 миллион сўмгача субсидия ажратилади;

▪️томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи субъектларга тижорат банклари орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни қайта ишлаш, қуритиш, сақлаш ва қадоқлаш лойиҳалари учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан 5 фоиз банк маржаси) кредитлар ажратилади;

▪️аҳоли томорқалари ва ижара ерларида ихчам музлаткичли омборхоналар, қадоқлаш, қуритиш ва қайта ишлаш ускуналари, тайёр ҳолдаги иссиқхоналар 24 ойлик имтиёзли давр билан 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан лизингга берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бухорога ҳам қўшимча “Афросиёб” қатнови йўлга қўйилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:03

    Бухорога ҳам қўшимча “Афросиёб” қатнови йўлга қўйилади

    Наврўз ва Рамазон ҳайити муносабати билан 20, 25, 31 март ва 1 апрель кунлари қўшимча қатнов амалга оширилади.

    'Ўзбекистонда ҳаво исишда давом этади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:45

    Ўзбекистонда ҳаво исишда давом этади

    Ўзгидромет ҳафта давомида ҳудудларда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

    'Тошкентдан Москвага учган самолёт дронлар ҳужуми сабаб Санкт-Петербургга қўнди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:23

    Тошкентдан Москвага учган самолёт дронлар ҳужуми сабаб Санкт-Петербургга қўнди

    Урганчдан Москвага учган самолёт ҳам Санкт-Петербургга йўналтирилган.

    'ДХХ қарийб 195 минг қалбаки АҚШ долларини сотаётганларни қўлга олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:48

    ДХХ қарийб 195 минг қалбаки АҚШ долларини сотаётганларни қўлга олди

    Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.

    'Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:49

    Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

    Аэропортда таъмирлаш ишлари олиб борилади.

    'Қашқадарёдаги заправкада ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:40

    Қашқадарёдаги заправкада ёнғин содир бўлди

    Жароҳатланганлар бор, ҳалок бўлганлар йўқ.