Россия давлат думаси депутати Михаил Романов етказиб бериш соҳасида мигрантларнинг ишини чеклашни таклиф қилди.
18-феврал, сешанба куни Санкт-Петербург ҳукумати йиғилишида нутқ сўзлаган миллатлараро муносабатлар қўмитаси раҳбари Олег Капитанов Шимолий пойтахт аҳолиси миллатлараро муносабатлар ҳолатига унчалик юқори баҳо бермаслигини таъкидлади. Шаҳар аҳолисининг атиги 43 фоизи ижобий баҳо берган. Қўмита 62 фоизни кутган эди.
Қўмита мигрантларни видео камералар ёрдамида кузатишни режалаштирган. 2025 йилда шаҳар кўчалари саккиз мингта камералари миллатни аниқлаш тизими билан жиҳозланиши керак.
Йиғилишда Давлат Думаси депутати Михаил Романов Капитановга хорижликлар кўпинча йўл ҳаракати қоидаларини бузаётгани ва йўлакларда электр велосипедни тез ҳайдашидан шикоят қилган. Романов мигрантларнинг етказиб бериш хизматларида ишлашни чеклашни таклиф қилган.