АсосийЖамият

Сирдарёдаги боғчада 6 ёшли болага игна санчилди

Амалиёт ўташ учун келган талаба қиз “бу усули” орқали болаларни тинчлантирмоқчи бўлган.

'Сирдарёдаги боғчада 6 ёшли болага игна санчилди'ning rasmi

Сирдарёдаги боғчада 6 ёшли болага игна билан таҳдид қилинди. 

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 10 февраль куни Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги болалар боғчаларидан бирида содир бўлган. 

"Ўғлим ўша куни кечқурун гапириб қолди. Ая боғчада янги келган опа менга игна санчди, деди. Биринчи, ўртоқларимга тиқди, менга тиқмади, деганди. Кейин, ўртоқларининг оналарига телефон қилиб, сўрадим, уларнинг фарзандларига игна санчилмаганини айтишди. Кейин, ўғлимни видеога олиб, хўжайинимга жўнатдим. Ўғлим йиғлаб, қаерларига игна санчганини кўрсатиб берди", - дейди тарбияланувчининг онаси.

Қайд этилишича, касб-ҳунар мактабининг амалиётчи талабаси мазкур боғчага амалиёт ўташ учун келган бўлган. Тарбиячи имтиҳон топшириш учун кетгани сабаб амалиётчи қизнинг вазифаси у ердаги болаларга қараб туриш бўлган. Болаларга қараш чоғида у 6 ёшли боланинг танасига игна санчган.

Экспертиза хулосасига кўра, болага енгил тан жароҳати етказилган. Мазкур амалиётчи талаба қизга БҲМнинг бир баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

 

    Бошқа янгиликлар