АсосийЖамият

Тошкентда автобус бутунлай ёниб кетди

Бугун тонгда содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқлиги маълум қилинди.

'Тошкентда автобус бутунлай ёниб кетди'ning rasmi

Олмазор туманида Автобусда ёнғин содир бўлди. Ҳолат бўйича пойтахт ФВБ маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, бугун, 20 февраль куни соат 07:41 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Тошкент халқа автомобил йўли кўчасида, автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБ хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув  экипажи этилган манзилга соат 07:45 да етиб бориб, ёнғин соат 07:50 да ўчирилди. 

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар