Вазирлик пойтахтдаги ушбу икки боғ ҳудудида турар жой ва тижорат бинолари қурилиши ҳақида сўнгги пайтларда тарқалган хабарларни рад этди.
Боғларни бошқарувчи компания ҳам улар одатий иш режимида фаолият юритаётганини маълум қилди. Фақатгина боғ олдидаги "Анҳор" савдо марказининг эгалик ҳуқуқи бошқа компанияга ўтказилмоқда ва у ерда реконструкция ишларини олиб бориш режалаштирилмоқда. Аммо ушбу савдо маркази кадастр ҳужжатларига кўра, боғ ҳудуди ҳисобланмайди, у алоҳида бино.
Боғ ўрнида қурилиш қилиши мумкинлиги айтилган компания ҳам ўз расмий саҳифасида бу борада расмий изоҳ берди.
Унга кўра, лойиҳани амалга ошириш ва ушбу ҳудудда қурилиш ишларини олиб бориш режалаштирилмаяпти. Интернетда тарқалган тасвирлар 2024 йилда компанияни тарк этган собиқ ходимнинг ички тақдимотидан олинган.