Бугун, 20 февраль куни Ўзбекистон теннис федерациясининг навбатдан ташқари сайлов конференция якунларига кўра, янги кадрлар қарори қабул қилинди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар берди.
5 нафар спорт мутахассиси Ўзбекистон теннис федерацияси раиси ўринбосарлигига сайланди. Жумладан, ўзбек тенниси афсонаси Ирода Тўлаганова, шунингдек, Зелемхон Ҳайдаров, Нўмон Сатторов, Азиз Ҳамидов ва Сардор Комилов раис ўринбосари сифатида фаолият олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тадбиркор Ботир Раҳимов Ўзбекистон теннис федерациясининг янги раиси этиб сайлангани хабар берган эдик.