АсосийДунё

Хитойда кўршапалак орқали юқадиган янги вирус аниқланди

Вирус HKU5 коронавирусининг янги авлоди ҳисобланади.

'Хитойда кўршапалак орқали юқадиган янги вирус аниқланди'ning rasmi

Хитойда кўршапалакларда COVID-19'га ўхшаш янги коронавирус аниқланди. Бу ҳақда бугун, 21 февраль куни “South China Morning Post” хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, вирус HKU5 коронавирусининг янги авлоди бўлиб, Гонконгда кўршапалаклар тури бўлган япон пипистреллесида аниқланган. Қайд этилишича, кўршапалак намуналаридан ажратилган вирус одамлар учун юқумли бўлиши мумкин.

“Кўршапалак мербековируслари одамларга тўғридан тўғри ёки оралиқ хостлар орқали тарқалишининг хавфи юқори”, дейилади ҳисоботда.

Аниқлик киритилишича, вирус ҳозирча тарқалиши кутилмаяпти, бироқ “тўлиқроқ тадқиқотлар” ўтказилиши керак.

    Бошқа янгиликлар