"Ўзгидромет" маркази хабарига кўра, 24-27 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Ушбу кунлари республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.
24-27 февраль кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли (ёмғир ёғади, 25-27 февралда қорга айланади) бўлади. Шимолда вақти-вақти билан қор ёғади.
Айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача, баъзида 23-25 м/с гача кучайиши мумкин.
26-27 февраль кунларига келиб, ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуққача, шимолда 6-9 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража илиққача пасаяди.