АсосийДунё

Германия: Шольц партияси сайловда мағлубиятга учради

Консерватив ХДИ/ХСИ блоки Бундестаг учун сайловда 28,5% овоз билан ғолиб бўлди.

'Германия: Шольц партияси сайловда мағлубиятга учради'ning rasmi

Германия Бундестагига муддатидан олдин ўтказилган сайловларда Христиан-демократик иттифоқи ва Христиан-социал иттифоқи консерватив блоки 28,5 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонди.

“Германия учун альтернатив” ўз тарихида биринчи марта 20,8% овоз тўплаб, иккинчи ўринни эгаллади. Амалдаги канцлер Шольцнинг Германия социал-демократик партияси 16,4% овоз билан учинчи ўринни эгаллади. Бу СПД тарихидаги энг ёмон натижадир.

Либерал Эркин демократик партия (4,3%) ва сўл-популистик Сара Вагенкнехт иттифоқи (4,97%) Бундестагга ўтолмади. Бундестагдан ўрин олиш учун партиялардан камида 5% овоз тўплаш талаб этилади.

    Бошқа янгиликлар