АсосийЖамият

Сув ва электр учун истеъмолчилардан 50 млрд сўмга яқин маблағ ортиқча ҳисобланган

Рақобат қўмитаси томонида "O'ZSUVTA'MINOT" ва "HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI"да назорат ишлари олиб борилмоқда.

'Сув ва электр учун истеъмолчилардан 50 млрд сўмга яқин маблағ ортиқча ҳисобланган'ning rasmi

Рақобат қўмитаси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонуности ҳужжатларнинг талабларига риоя этилишини таъминлаш, нархларнинг асоссиз ошишининг олдини олиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва табиий монополия субъектларини тартибга солиш борасида бир қатор таҳлил ва назорат ишлари олиб борилмоқда.

 2024 йил давомида ўтказилган ўрганишлар натижасида, Рақобат қонунчилиги талаблари бузилган 400дан ортиқ ҳолатлар юзасидан хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан белгиланган тартибда ишлар қўзғатилган. 

 Олиб борилган ишлар ва Қўмита томонидан берилган кўрсатмалар натижасида 200 мингдан ортиқ истеъмолчиларга 50 миллиард сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

Жумладан, "O'ZSUVTA'MINOT" АЖ томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда назарда тутилган нарх шакллантириш талаблари бузилганлиги аниқланди. Бунинг натижасида "O'ZSUVTA'MINOT" АЖ томонидан 7 млрд сўмга яқин ортиқча даромад олинганлиги маълум бўлиб, тегишли кўрсатма берилди ва ижроси таъминланди.

"HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI" АЖ 

Корхона ва унинг ҳудудий филиаллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши натижасида 5 млрд сўмга яқин ортиқча даромад олинганлиги аниқланиб, истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича тегишли кўрсатма берилди ва ижроси таъминланди.

Рақобат қўмитаси томонидан бу борадаги тегишли назорат тадбирлари давом эттриилмоқда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Афғонистонда ўзбеклар қидираётган газ конида тез орада қазиш ишлари бошланади'ning rasmi

    Жамият 24.02.2025 22:02

    Афғонистонда ўзбеклар қидираётган газ конида тез орада қазиш ишлари бошланади

    Шу кунларда Афғонистон Бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчиси бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди.

    'Наманганда машина уриб юборган 11 ёшли қиз ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият 24.02.2025 21:40

    Наманганда машина уриб юборган 11 ёшли қиз ҳалок бўлди

    Юқори тезликда ҳаракатланаётган машина олдига қиз йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб чиқиб қолган.

    'Статистика агентлигига янги директор тайинланди'ning rasmi

    Жамият 24.02.2025 21:30

    Статистика агентлигига янги директор тайинланди

    Президент тайинловни амалга ошириш тўғрисида фармонни имзолади.

    'Автобуслар чегарадан соддалашган тартибда ўтказилиб, расмийлаштириш вақти 2 баробар қисқаради'ning rasmi

    Жамият 24.02.2025 21:03

    Автобуслар чегарадан соддалашган тартибда ўтказилиб, расмийлаштириш вақти 2 баробар қисқаради

    Президент божхона фаолиятини такомиллаштириш ва рақамлаштиришга оид тақдимот билан танишди.

    'Самарқандда 19 ёшли талаба ўзини 9-қаватдан ташлади'ning rasmi

    Жамият 24.02.2025 20:17

    Самарқандда 19 ёшли талаба ўзини 9-қаватдан ташлади

    Ҳозирда қизнинг ўлими сабаби аниқланмоқда.

    'Шифохоналарга ишга қабул қилишнинг янги электрон механизми яратилди'ning rasmi

    Жамият 24.02.2025 18:18

    Шифохоналарга ишга қабул қилишнинг янги электрон механизми яратилди

    Тизим коррупция ва турли бюрократик ҳамда инсон омили билан боғлиқ тўсиқларга қандай барҳам беради?