АсосийЖамият

Ижара компенсацияси ва ипотека имтиёзлари: Ҳарбий хизматчилар учун янги имкониятлар

Президентнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилди.

'Ижара компенсацияси ва ипотека имтиёзлари: Ҳарбий хизматчилар учун янги имкониятлар'ning rasmi

Ижара компенсацияси ва ипотека имтиёзлари: ҳарбий хизматчилар учун янги имкониятлар

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-71-сон, 24.02.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Президентнинг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимча киритилди:

Жумладан, 2025 йил 1 мартдан бошлаб, ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилади;

Шунингдек, 2025 йил 1 июндан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга тураржой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жой ҳисобланган қийматининг 35 фоизи миқдорида белгиланади.

Таъкидлаш жоиз, президентнинг 2005 йил 30 июндаги ПҚ–112-сон қарорига киритилган ўзгартиришларга кўра, 2025 йил 1 мартдан йил якунигача Қуролли Кучларнинг контракт бўйича хизмат қилаётган, амалдаги сарф-харажатлар доирасида тураржой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун:

➖ Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 4,8 бараваригача миқдорда;

➖ Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида – БҲМнинг 3,6 бараваригача миқдорда;

➖ бошқа шаҳарлар, туман марказлари ва аҳоли пунктларида – БҲМнинг 2,4 бараваригача миқдорда ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари белгиланди.

Оила аъзолари 3 киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда ҳарбий хизматчиларнинг ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади.

2026 йилдан ҳар йили ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари миқдори ҳудудлар кесимида тураржой ижарасининг бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда, ҳукумат қарори билан белгилаб борилади.

                              Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Покистон Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:39

    Покистон Бош вазири расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

    Мартабали меҳмонни Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

    'Ўзбекистонда бир ўқитувчига неча нафар ўқувчи тўғри келмоқда?'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:33

    Ўзбекистонда бир ўқитувчига неча нафар ўқувчи тўғри келмоқда?

    Статистик маълумотлар энг кўп кўрсаткич Тошкент шаҳрига тўғри келаётгани кўрсатмоқда.

    'АҚШдан депорт қилинган 7 нафар ўзбекистонлик Тошкентга етиб келди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:23

    АҚШдан депорт қилинган 7 нафар ўзбекистонлик Тошкентга етиб келди

    АҚШ томонидан улар Коста Рикага юборилиши режалаштирилган.

    'Ҳомийлик маблағлари ҳақиқий муҳтожларга етиб бориши чоралари белгиланмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:17

    Ҳомийлик маблағлари ҳақиқий муҳтожларга етиб бориши чоралари белгиланмоқда

    Хайрияларни йиғиш ва хайрия қутиларини ўрнатиш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланади.

    'Долларнинг расмий курси яна пастлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:01

    Долларнинг расмий курси яна пастлади

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Тошкентдаги боғчада тарбиячи болани стулга скотчлаб қўйди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:39

    Тошкентдаги боғчада тарбиячи болани стулга скотчлаб қўйди

    Ташкилот маъмурияти ходимларни ишдан бўшатди.