АсосийДунё

Туркия разведкаси террорчилардан бирини ушлади

У 2013 йилда Хатай вилоятининг Рейханли туманида содир этилган қонли террорчилик ҳужуми ташкилотчиларидан бири бўлган.

'Туркия разведкаси террорчилардан бирини ушлади'ning rasmi

Туркиянинг Миллий разведка ташкилоти (MIT) 2013 йилда Хатай вилоятининг Рейханли туманида содир этилган қонли террорчилик ҳужуми ташкилотчиларидан бири бўлган Темир Дуканчини қўлга олди. Дуканчи Суриядан Ливанга қочишга уринган пайтида ушланган.

Хавфсизлик манбаларига кўра, Дуканчи Сурияда яширинган ва 2013 йилда 53 кишининг ҳаётига зомин бўлган Рейханлы ҳужуми учун портловчи моддаларни денгиз орқали Туркияга олиб киришда ва уларни ташиш учун транспорт воситаларини таъминлашда иштирок этган.

Маълумотларга кўра, Дуканчи Ливанда ўзининг террорчилик тармоғи аъзоларини йиғиб, Туркиянинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига ҳужум уюштиришни режалаштирган ва бу мақсадда сохта паспорт олишга ҳаракат қилган.

Дуканчи Туркия Ички ишлар вазирлигининг терроризмда қидирилаётган шахслар рўйхатида "оранж" тоифада эди. У Сурия-Ливан чегарасида ўтказилган операция давомида қўлга олиниб, Туркияга олиб келинди.

Аввалроқ, MIT 2018 йилда Юсуф Назикни ва 2025 йил январь ойида Муҳаммад Диб Коралини Сурияда ўтказилган операциялар давомида қўлга олган эди. Иккиси ҳам Рейханлы ҳужуми ташкилотчилари сифатида айбланган.

2013 йил 11 май куни Хатай вилоятининг Рейханлы туманида икки алоҳида бомба ҳужуми натижасида 53 киши ҳалок бўлган ва кўплаб фуқаролар жароҳатланган эди.

Абдуллоҳ Саййид

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ғазо секторида соғлиқни сақлаш тизимини тиклаш учун камида 7 миллиард доллар талаб этилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:50

    Ғазо секторида соғлиқни сақлаш тизимини тиклаш учун камида 7 миллиард доллар талаб этилади

    Ғазодаги 36 касалхонадан тахминан 18 таси қисман қайта ишга туширилган.

    'Исроил Сурия жанубига ҳаво ҳужуми уюштирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:47

    Исроил Сурия жанубига ҳаво ҳужуми уюштирди

    Исроил мамлакат пойтахти Дамашқдан 20 км жанубда жойлашган Кисве шаҳрига, шунингдек, Сурия жанубидаги Дара вилоятига ҳужум қилган.

    'Қирғизистонда  "уч", "етти", "йигирма" каби маросимлар ўтказиш тақиқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:37

    Қирғизистонда  "уч", "етти", "йигирма" каби маросимлар ўтказиш тақиқланди

    Шунингдек, энди дабдабали қабр тошлари ўрнатиш ҳам мумкин эмас.

    'Жанубий Корея президенти ҳарбий ҳолат жорий этгани учун фуқаролардан узр сўради'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:04

    Жанубий Корея президенти ҳарбий ҳолат жорий этгани учун фуқаролардан узр сўради

    “Ҳарбий ҳолат давлат ва халқ манфаатларини кўзлаб эълон қилинган эди”, - деди Юн Сок Ёл Конституциявий суддаги сўнгги сўзида.

    'АҚШ ва Украина ер ости бойликлари борасида келиша бошлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:01

    АҚШ ва Украина ер ости бойликлари борасида келиша бошлади

    Зеленский яқин кунларда Вашингтонга ташриф буюриб, ушбу келишувни имзолаши мумкин.

    'Туркиялик машҳур қўшиқчи Сердар Ортач озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинди'ning rasmi

    Дунё 25.02.2025 15:24

    Туркиялик машҳур қўшиқчи Сердар Ортач озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинди

    Қўшиқчи Туркияда энг оғир жиноятлардан саналмиш ноқонуний инвестицияни тарғиб қилгани учун жазога тортилган.