2025 йилнинг январ ойида Ўзбекистонга қиймати 31 млн долларлик 1796 дона енгил автомобил импорт қилинди.
Божхона қўмитасининг ойлик ҳисоботида келтирилишича, ўтган йилнинг мос даврида 221,4 млн долларлик 10 минг 152 дона енгил автомобиллар импорти амалга оширилган.
Ўтган бир йил давомида автомобил импорти қиймат жиҳатдан 7 баробардан кўпроққа, миқдор жиҳатдан эса 5,6 баробарга қисқарган.
Энг катта камайиш гибрид автомобиллар импортида кузатилган – 31 баробар. Электромобиллар ва бензинли енгил автомобиллар импортидаги қисқариш эса мос равишда 6,7 баробар ва 2,5 баробар бўлган.