Бугун, 26 февраль куни соат 02:18 да Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани “Тирсакобод” МФЙ ҳудудида жойлашган, қурилиш олиб борилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушди, дея хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ФВБ.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 02:21 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:46 да қуршаб олинди ва соат 02:54 да ўчирилди.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ