АҚШ президенти Дональд Трамп 26 февраль куни навбатдаги баёнотини берди. Унда Трапм Россия-Украина мавзусига тўхталди.
Унга кўра, Қўшма Штатлар Украина йўқотган ҳудудларни қайтаришга ҳаракат қилади, лекин бу осон бўлмайди. Путин Украина бўйича келишувга эришиш учун ён беришга мажбур бўлади. АҚШ Россияга қарши санкцияларни бекор қилишга тайёр, лекин бу фақат Украина бўйича келишувга эришилгандан кейингина амалга ошади.
"Мен сўнгги икки йил давомида Украинадаги можаро хусусида Путин билан музокаралар ўтказдим.
Украина учун биз билан қазилма ресурслардан фойдаланиш бўйича келишувни имзолаш фойдалидир, бу автоматик хавфсизлик дегани. У ерда ҳеч ким бизнинг одамларга тегмайди. Ушбу битим бизга катта бойлик келтиради. Мен Украинага ортиқча маблағ сарфлашни хоҳламайман.
АҚШнинг Украинадаги асосий мақсади урушни тўхтатиш, иккинчиси эса Киевга сарфланган маблағларни қайтариб олишдир.
Украина билан минерал ресурслар бўйича келишув доирасида АҚШ нафақат Киевга юборилган барча маблағларни қайтариб олади, балки ундан ҳам кўпроқ фойда кўради", - деди АҚШ президенти.