АсосийЖамият

Ўзбекистонда таровеҳ намози ўқиладиган вақтлар эълон қилинди

28 февраль хуфтон намозидан сўнг таровеҳ намозини ўқиш бошланади.

'Ўзбекистонда таровеҳ намози ўқиладиган вақтлар эълон қилинди'ning rasmi

Мусулмонлар идораси таровеҳ намозининг ҳудудларда ўқиладиган вақтларини эълон қилди. Таровеҳ 28 февраль, жума куни хуфтон намозидан сўнг бошланади.

Мамлакатнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намози ўқиладиган вақтлар қуйидагича:

  • Фарғона вилояти — 20:20
  • Наманган вилояти — 20:20
  • Андижон вилояти — 20:20
  • Тошкент вилояти — 20:30
  • Тошкент шаҳри — 20:30
  • Сирдарё вилояти — 20:30
  • Жиззах вилояти — 20:30
  • Самарқанд вилояти — 20:30
  • Қашқадарё вилояти — 20:40
  • Сурхондарё вилояти — 20:40
  • Навоий вилояти — 20:40
  • Бухоро вилояти — 20:40
  • Хоразм вилояти — 21:00
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 21:10

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Рамазон ойи 1 мартдан бошланади. 

    Бошқа янгиликлар