АсосийЖамият

Россия бензин экспортига қўйилган тақиқни ёз охиригача узайтирди

Нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг ўзлари томонидан амалга ошириладиган етказиб беришлар эса бундан мустасно.

'Россия бензин экспортига қўйилган тақиқни ёз охиригача узайтирди'ning rasmi

Россия ҳукумати бензин ишлаб чиқариш билан шуғулланмайдиган компаниялар учун бензин экспортига қўйилган тақиқни 1 мартдан 31 августгача узайтирди. Тегишли қарорни бош вазир Михаил Мишустин имзолади.

Чеклов нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг ўзлари томонидан амалга ошириладиган етказиб беришларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Расмийлар тақиқнинг узайтирилишини ички ёнилғи бозорини барқарорлаштириш, нефтни қайта ишлаш саноатини қўллаб-қувватлаш ва "кулранг" экспортга қарши курашиш зарурати билан изоҳлади.

Росстат маълумотларига кўра, 4 февралдан 24 февралгача ёнилғи нархи бир неча марта ошган, бироқ 26 февраль куни Санкт-Петербург халқаро товар-хомашё биржасида Аи-92 ва Аи-95 нархлари мос равишда 0,33 ва 0,83 фоизга арзонлаган.

Бензин экспортига тақиқ 2024 йил февраль ойида жорий этилганди. Дастлаб у 1 мартдан 31 августгача давом этиши тахмин қилинган эди. Чеклов ЕОИИ мамлакатларидан ташқари ҳар қандай мамлакатларга бензин етказиб беришни тақиқлаган. Қарор ёнилғи бозорида талаб юқори бўлган даврда «барқарор вазиятни сақлаб туриш» билан изоҳланган.

Чекловлар май ойида ички бозорнинг тўйиниши ва Украина дронлари ҳужумлари туфайли зарар кўрган нефтни қайта ишлаш заводларида режадан ташқари таъмирлаш ишлари якунлангани сабабли вақтинча олиб ташланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жиззахда ИИБ ходими ЙТҲдан сўнг вафот этгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:29

    Жиззахда ИИБ ходими ЙТҲдан сўнг вафот этгани айтилмоқда

    Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу ҳолат юзасидан ҳали расмий изоҳ берилмади.

    'Ўзбекистонда трансплантация тартиби расман белгилаб қўйилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:32

    Ўзбекистонда трансплантация тартиби расман белгилаб қўйилди

    Янги низом реципиент ва донорларни текшириш, хулоса бериш ҳамда трансплантация жараёнини амалга ошириш қоидаларини аниқ белгилайди.

    'Мигрантлар юборган пуллар асосан кундалик эҳтиёж ва кредитларга сарфланмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:28

    Мигрантлар юборган пуллар асосан кундалик эҳтиёж ва кредитларга сарфланмоқда

    Жорий йилyнинг 10 ойида Ўзбекистонга 15,8 млрд доллар пул ўтказмалари кириб келди, бу ўтган йилга нисбатан 25 фоиз кўп.

    'Ҳайвонлар учун давлатларимиз ўртасида чегаралар йўқ - Қозоғистон экология вазири'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:09

    Ҳайвонлар учун давлатларимиз ўртасида чегаралар йўқ - Қозоғистон экология вазири

    Самарқандда йўқолиб бораётган ёввойи ҳайвон ва ўсимликлар билан халқаро савдони тартибга солувчи энг йирик платформа — CITES CoP20 конференцияси бошланди.

    'Қурилиш ташкилотлари ҳаво муҳофазаси талабларига қатъий риоя этиши огоҳлантирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Қурилиш ташкилотлари ҳаво муҳофазаси талабларига қатъий риоя этиши огоҳлантирилди

    Экология қўмитаси қурилиш майдонларида чанг тарқалишига қарши чоралар бажарилмаса, фаолият тўхтатилиши мумкинлигини билдирди.

    'ChatGPT ўз фойдаланувчиларидан паспорт талаб қила бошлади'ning rasmi

    Жамият 23.11.2025 21:06

    ChatGPT ўз фойдаланувчиларидан паспорт талаб қила бошлади

    Агар сервис фойдаланувчи 18 ёшга тўлманига шубҳа қилса, ундан шахсий маълумотларни паспорт орқали тасдиқлашни сўрайди.