АсосийЖамият

Реклама қонунчилигини бузган 30 дан ортиқ корхона жаримага тортилди

Реклама ва ахборотни жойлаштириш тартиби бузилган.

'Реклама қонунчилигини бузган 30 дан ортиқ корхона жаримага тортилди'ning rasmi

Рақобат қўмитаси Тошкентда реклама қонунчилигини бузган 30 дан ортиқ корхона жаримага тортилганини маълум қилди.

Қонун бузилиш ҳолатлари қўмитанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан 2025 йилнинг январь ва февраль ойлари давомида реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилганда аниқланган.

Олиб борилган ўрганиш натижаларига мувофиқ, ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган 30 дан ортиқ хўжалик юритувчи субъектларга, жумладан:

  • “Coca-Cola ичимлиги Ўзбекистон Ltd” МЧЖ ХК,
  • “International Beverages Ташкент” МЧЖ ХК (Pepsi),
  • “Мак Food Сервис” МЧЖ (Evos),
  • “Лумиэри” МЧЖ,
  • “Туран Медиа” МЧЖ,
  • “Оқтепа Food Service” МЧЖ (Оқтепа лаваш),
  • “Баратрум” МЧЖ (Сафиа)

га нисбатан “Реклама тўғрисида”ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартиби бузилиши юзасидан ишлар қўзғатилиб, молиявий жарималар қўллаш ҳақида қарорлар қабул қилинган.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.

    'Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 15:41

    Тошкентнинг ифлосланган ҳавосини тозалаш бошланди

    Ҳаводаги PM2.5 ва PM10 миқдори ошган шароитда йўлларни намлаш шаҳардаги иккиламчи чангланишни қисқа вақтда камайтирувчи энг тезкор чоралардан бири ҳисобланади.