Грузия бош вазири Иракли Кобахидзе 4 март куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар берди.
Уни Тошкент халқаро аэропортида бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташриф дастуридан қатор икки томонлама учрашувлар ва ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишини ўтказиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ва бошқалар ўрин олгани ҳақида аввал хабар қилинган эди.