Тошкент шаҳрида 2025 йил 5 мартдан бошлаб айрим автобус йўналишларига ўзгартиришлар киритилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.
Вазирлик ўзгаришлар йўловчи оқими ва фуқаролар мурожаатларини инобатга олган ҳолда амалга оширилаётганини қайд этди.
29-сонли "Ҳувайдо маҳалласи — Пахтакор метроси"— Беруний ва Ал-Хоразмий кўчалари кесишмасидан чапга бурилиб ҳаракатланади.
120-сонли "Чорсу метроси — Гулистон маҳалласи" — Чорсу метросидан Гулистон маҳалласига боришда ва қайтишда А. Навоий кўчаси орқали ҳаракатланади.
105-сонли "Сергели қўрғони — Чилонзор буюм бозори"— Хонабод кўчасидан ҳаракатланади, Улгуржи бозорига кирмайди.
117-сонли "Тошкент қувур заводи — Food City" — Тошкент қувур заводидан келишда Улгуржи бозори орқали ҳаракатланади.
154-сонли "Бобур маҳалласи — Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси" — Бобур маҳалласидан ТҲАЙ ва Янги Сергели кўчалари орқали ҳаракатланади.
87-сонли "Ал Хоразмий мавзеси — Қорақамиш 2/4 мавзеси" — Гулистон, Пойгоҳ, Қурилиш, Қовунчи кўчалари орқали Чилонзор 30-даҳаси бекатигача ҳаракатланади.
17Т-сонли "Бекобод мавзеси — Чилонзор буюм бозори" — Чилонзор буюм бозоридан келишда Бешқайрағоч, Бекобод, Истироҳат кўчалари орқали ҳаракатланади.