АсосийЖамият

Тошкент вилоятидаги боғчадаги ҳолат назоратга олинди

Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан ўз кузатувини давом эттиришини, бу борада қўшимча маълумот берилишини билдирди.

'Тошкент вилоятидаги боғчадаги ҳолат назоратга олинди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда тарқалган мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчиларга нисбатан содир бўлган ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда

Аниқланишича, жорий йилнинг 28 февраль куни Тошкент вилояти Паркент туманидаги болалар боғчасида тарбиячи А.П (1994 йилда туғилган, аёл) томонидан тарбияланувчилар З.Р (2018 йилда туғилган, қиз бола) ва С.М (2019 йилда туғилган ўғил бола)ларнинг қулоқ қисмидан тортиб, юз ва бош қисмларига бир неча маротаба урганлиги видеоёзувда қайд қилинган.

Ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда, вояга етмаган болаларга нисбатан тан жароҳати етказилганлиги фактини аниқлаш мақсадида судга оид экспертиза тайинланган. 

Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан ўз кузатувини давом этади, бу борада қўшимча маълумот берилади.

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги боғчада тарбиячи гимнастика таёқчаси билан тарбияланувчиларни ургани ҳақида хабар берган эдик

    Бошқа янгиликлар