АсосийЖамият

Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Қўшимча поезд қатновлари Наврўз ва Рамазон ҳайити муносабати билан амалга оширилмоқда.

'Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади'ning rasmi

Наврўз ва Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкент — Самарқанд йўналиши бўйича қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади. Бу ҳақда "Темирйўлэкспресс" компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Қўшимча  йўналишдаги "Афросиёб" электропоезди жорий йилнинг 20, 21, 22, 23, 24, 25, 29, 30, 31 март ва 1 апрель кунлари қўшимча қатновни амалга оширади.

Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши, Самарқанд 10:55 — Тошкент 13:15,

776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши, Тошкент 13:56 — Самарқанд 16:14.

    Бошқа янгиликлар