АсосийЖамият

Шахснинг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит расмийлаштиришнинг олди олинади

Қонун билан “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

'Шахснинг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит расмийлаштиришнинг олди олинади'ning rasmi

Қонунга кўра, кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестри бу —кредит битими тузиши тақиқланган жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ва кредит бюролари томонидан юритиладиган ягона маълумотлар базасидир. 

Марказий банк бундай шахсларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган реестрини кредит бюролари томонидан юритилиш тартибини  белгилайди. 

Шунингдек, кредит бюроси устав фонди (устав капитали) нинг энг кам миқдори 2 миллиард сўмни ташкил этиши кераклиги белгиланди.

Кредит бюроларига нисбатан Марказий банк қуйидаги қоидабузарликлар содир этилганлиги учун чоралар ва санксияларни қўллайди:

  • кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги ва кредит бюролари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этмаганлик;
  • кредит бюролари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузганлик;
  • лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганлиги.

Марказий банк мазкур қоидабузарликларни бартараф этиш учун мажбурий кўрсатмалар юбориш ҳамда БҲМнинг 5 минг бараваригача миқдорда жарима қўллашга ҳақли.

Бундан ташқари, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.

Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш ихтиёрий амалга оширилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.