АсосийЖамият

Жорий йилдан бошлаб Ўзбекистондаги кўчмас мулклар оммавий баҳолашдан ўтказилади

Бу бўйича Президент Фармони қабул қилинди.

'Жорий йилдан бошлаб Ўзбекистондаги кўчмас мулклар оммавий баҳолашдан ўтказилади'ning rasmi

"Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" Президент Фармони қабул қилинди. 

Фармонга кўра, республикадаги мавжуд 8 миллиондан ортиқ турар ва нотурар жойлар, 7 миллионга яқин ер участкаларининг иқтисодий актив сифатидаги қийматини аниқлаш;

кўчмас мулк обектининг солиқ солиш, олди-сотди қилиш, гаровга қўйиш, жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва бошқа ҳолатлар учун аниқланадиган қиймати ўзаро мутаносиб бўлишини таъминлаш;

кўчмас мулк бозорига оид ишончли, тўлиқ ва даврий равишда янгиланиб борадиган ахборот базани яратиш;

солиқ солишда адолатлилик тамойилини янада кенг жорий этиш амалга оширилади.

2025 йилдан бошлаб босқичма-босқич барча кўчмас мулк обектлари уларнинг бозор нархига яқин бўлган қийматини аниқлаш мақсадида даврий равишда оммавий баҳолашдан ўтказилади.

Оммавий баҳолаш ишлари қуйидаги босқичларда амалга оширилиши:

2025–2026 йилларда – эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида;

2026–2027 йилларда – Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида;

2027 йил ва ундан кейинги йилларда – қолган ҳудудларда.

Шунингдек, Фармонга кўра Кадастр агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида бошқарув ходимларининг чекланган сони 30 нафардан иборат бўлган, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази ташкил этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:24

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Ҳазрати Усмон Қуръонининг 120 йил аввалги факсимиле нусхалари ўрганилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:22

    Ҳазрати Усмон Қуръонининг 120 йил аввалги факсимиле нусхалари ўрганилмоқда

    Хорижий давлатлар томонидан Ўзбекистон маданий меросига оид дурдоналар юртимизга олиб келиниши ва намойиш этилиши бўйича таклифлар билдирилмоқда.

    'Самарқанддаги боғчада ҳам тарбиячи болаларни калтаклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:55

    Самарқанддаги боғчада ҳам тарбиячи болаларни калтаклади

    Унга 1,1 млн сўм миқдорида жарима қўлланган.

    'Бухорода 20 ёшли йигитнинг ичакларидан 5 тўғноғич ва 6 мих олиб ташланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:01

    Бухорода 20 ёшли йигитнинг ичакларидан 5 тўғноғич ва 6 мих олиб ташланди

    Бемор кўнгил айниши, эпигастрал соҳасидаги кучли оғриқ ва овқат ўтишининг қийинлашишидан шикоят қилиб мурожаат қилган.

    'Миллий гвардияда катта лейтенант ва подполковник пора олган вақтида ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:04

    Миллий гвардияда катта лейтенант ва подполковник пора олган вақтида ушланди

    Улар фуқароларни Миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига катта миқдорда пул талаб қилган.

    'Фуқаро мурожаати сабаб "Wizzair” Ўзбекистондаги рейсларида ўзбек тилида хизмат кўрсатадиган бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:16

    Фуқаро мурожаати сабаб "Wizzair” Ўзбекистондаги рейсларида ўзбек тилида хизмат кўрсатадиган бўлди

    Рақобат қўмитаси Р.Кушербаевнинг “Самарқанд-Абу-Даби” йўналишида шундай муаммога дуч келгани юзасидан қолдирган мурожаатини кўриб чиқди.