Жумладан, Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси Олмазор тумани бўлими отряд командири катта лейтенат Т.А. 1980 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи ҳамкасблари орқали унинг танишини Миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига М.Улуғбек туманидаги “Экобозор” савдо мажмуаси автотураргоҳида 5500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бош бошқармасига қарашли соғломлаштириш оромгоҳи раҳбари подполковник А.Р. хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, 1989 й.т. фуқарони ишончига кириб, ўзининг ваколатли танишлари ёрдамида уни Миллий гвардиянинг Тошкент вилоятидаги қўриқлаш бўлинмаларидан бирига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси ва 28,211-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.