Ижтимоий тармоқларда “Бир хонадонга 3 қопдан чиқинди лимити қўйилибди” мазмунидаги хабарлар юзасидан маълумот берилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ушбу маълумотлар мутлақо асоссиз! Бугунги кунда Тошкент шаҳрида маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб кетиш бўйича ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган.
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар одатдагидек давом этмоқда.