АсосийЖамият

Тошкентда тез ёрдам ходимлари беморни 4 соат олиб юриб, уй йўлагида қолдириб кетгани айтилмоқда

Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳолатга изоҳ берди.

'Тошкентда тез ёрдам ходимлари беморни 4 соат олиб юриб, уй йўлагида қолдириб кетгани айтилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам бригадаси ходимлари томонидан бемор 4 соат давомида бир неча тиббиёт муассасасига олиб борилгани, якунда у кўп қаватли уй йўлагида қолдириб кетилгани ҳақида хабар тарқалди.

Республика тез тиббий ёрдам маркази ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Қайд этилишича, фуқаро М.Б. (1953 йилда туғилган, уйи ва аниқ яшаш манзили йўқ) номига 2025 йил 23 февралдан бошлаб тез тиббий ёрдам хизматига бир неча маротоба мурожаатлар қайд қилинган ва ҳар сафар унга тиббий хизматлар кўрсатилган. 

Бундан ташқари, М. Б.ни 4-сон ва 1-сон шаҳар клиник шифохоналарига бир неча марта олиб борилган. Жумладан, жорий йил 6 март кунининг ўзида унинг номидан 4 марта чиқирув уюштирилган ва ҳаммасида тиббий хизматдан фойдаланган. 

6 март куни дастлаб соат 10:53 да Бўзсув 1/21 манзилига шу ерда яшовчи фуқаро томонидан чақириқ берилган. Тез тиббий ёрдам бригадаси ўз вақтида етиб бориб, беморни бирламчи тиббий текширувдан ўтказади. Сўнгра у 1-сон шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган. Қабул бўлимида шошилинч ҳолат инкор қилингач, у яшаш манзили аниқ бўлмагани учун "102" хизматига хабар берилиб, олиб кетилган манзилга келтириб қўйилган.

Кейинги чақириқ эса соат 13:34 да Бўзсув 1/21 манзилига ИИБ ходими томонидан амалга оширилган. Воқеалар ривожи деярли бир хилда давом этади, фақат якунда бемор бу сафар яшаш манзилини Буюк Ипак йўли кўчаси, 421-уй деб кўратгани сабабли тиббий бригада томонидан "колл марказ" катта шифокори ҳамда "112" ва "102" ходимлари билан гаплашилиб, айтилган манзилга келтириб қўйилган.

Соат 19:48 да Буюк Ипак йўли кўчаси, 421-уй манзилига йўловчи фуқаро томонидан навбатдаги чақирув бўлади. Тез тиббий ёрдам бригадаси ўз вақтида етиб боради. Беморни бирламчи тиббий текширувдан ўтказади. Шошилинч ҳолат инкор қилиниб, у манзилнинг ўзида қолдирилади.

Тўртинчи чақирув кечки пайт соат 20:31да Буюк Ипак йўли кўчаси, 421-уй манзилига ИИБ ходими томонидан амалга оширилган. Тез тиббий ёрдам бригадаси тезкор равишда вақтида етиб боради ва жойида беморни бирламчи тиббий текширувдан ўтказади. 

ИИБ ходими таклифи билан яна қайтадан 1-шаҳар клиник шифохонасига олиб борилган. Қабул бўлимида мутахассис томонидан қўйилган "ўнг томонлама сут безининг йирингли яраси" ташхиси асосида қабул бўлимида қолдирилган.

Фуқаро М.Б. айни пайтда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент шаҳар филиалида режали равишда муолажалар олмоқда

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.