АсосийЖамият

Ўзбекистонда ҳаво исишда давом этади

Ўзгидромет ҳафта давомида ҳудудларда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

'Ўзбекистонда ҳаво исишда давом этади'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, 11-14 март кунлари Ўзбекистон бўйича илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Фақат Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бугун куннинг иккинчи ярмида ва эртага Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 4-9 даража илиқ, кундуз кунлари 17-20 даража илиқ, бъзи жойларда 22 даража илиққача бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 11-12 март кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмир, қор) бўлади, 13-14 мартда ёғингарчилик кутилмайди.

    Бошқа янгиликлар