АсосийЖамият

Украина дронлари Россияга оммавий ҳужум уюштирди

Россия бўйлаб жами 337 та украин дрони уриб туширилган.

'Украина дронлари Россияга оммавий ҳужум уюштирди'ning rasmi

Украина қуролли кучлари Россиянинг турли ҳудудларига, жумладан, Москвага қарши энг йирик дрон ҳужумини амалга оширди.

Россия Мудофаа вазирлиги ҳисоботига кўра, 11 мартга ўтар кечаси Россия бўйлаб жами 337 та украин дрони уриб туширилган.

Москва мери Сергей Собяниннинг маълум қилишича, маҳаллий вақт билан, тахминан, 4:30 дан 7:00 гача шаҳар яқинида 74 та дрон уриб туширилган. Домодедоводаги “Мираторг” дистрибютор марказининг қўриқчиси дрон қолдиқлари тушиши натижасида ҳалок бўлди. Дрон автомашиналар турар жойига қулаган ва ёнғин чиқиб, 20 та автомобиль ёниб кетган. Ходим машина яқинида бўлган. Бундан ташқари, Видное ва Домодедоводаги ҳужумлар оқибатида уч киши жароҳат олди.

Подмоскове губернатори Андрей Воробёвнинг сўзларига кўра, Раменскоедаги кўп қаватли уйга дрон қолдиқлари тушиб, 19-дан 22-қаватгача бўлган камида етти хонадон зарар кўрган. У ердан 12 киши, жумладан, 3 нафар бола эвакуация қилинган.

Домодедово станциясида дрон қолдиқлари темир йўл инфратузилмасига ҳам зарар етказган. Қурбонлар йўқ, лекин таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва Москвага поездлар ҳаракати кечикмоқда.

Жуковский ва Домодедово аэропортларида эса “ковёр” режими жорий қилинган, бу парвозлар учун вақтинчалик чекловларни англатади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.