АсосийЖамият

Жиззахда 13 ва 4 ёшли опа-сингилни уриб кетган Cobalt ҳайдовчиси қамалди

Ҳайдовчи 3 йил муддатга автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди ва унга нисбатан 9,5 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

'Жиззахда 13 ва 4 ёшли опа-сингилни уриб кетган Cobalt ҳайдовчиси қамалди'ning rasmi

Аввалроқ, Жиззах вилоятида Cobalt ҳайдовчиси йўлнинг белгиланган жойидан кесиб ўтаётган 13 ва 4 ёшли опа-сингилларни уриб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ЙТҲни содир этиб, опа-сингилларнинг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қамалди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълумот берди.  

Маълум қилинишича, ҳодиса 2024 йилнинг 18 ноябрь куни соат 19:30 атрофида Жиззах вилояти Бахмал туманида содир бўлган. Спиртли ичимлик таъсирида бўлган 1991 йилда туғилган А.О. Cobalt русумли автомашинасида “Ўсмат” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган пайтида йўлнинг белгиланган жойидан кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдалар – 2011 йилда туғилган И.М. ва унинг синглиси 2020 йилда туғилган И.К.ларни уриб кетиб, ҳодиса жойидан яширинган.  

ЙТҲ оқибатида опа-сингиллар оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.  

Мазкур ҳолат юзасидан суд иши Бахмал туман судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, ҳайдовчи 3 йил муддатга автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди ва унга нисбатан 9,5 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, жабрланувчининг қонуний фойдасига 145 млн сўм миқдорида маънавий ва моддий зарар тўлаш мажбурияти юклатилди.  

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон аҳолиси бир асрда қанчага кўпайди?'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:36

    Ўзбекистон аҳолиси бир асрда қанчага кўпайди?

    1920 йил 4,4 млн кишини, жорий йил 1 январь ҳолатида 37,5 млн кишини ташкил этмоқда.

    'Фарғона туманида нарколаборатория фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:12

    Фарғона туманида нарколаборатория фош этилди

    3 нафар шахс хонадонни ҳар ойига 250 АҚШ долларидан ижарага олиб, у ерда гиёҳвандлик воситалари тайёрлаш билан шуғулланишган.

    'Қибрайда психофаол дориларини яшириб тарқатаётган “закладчик”лар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:59

    Қибрайда психофаол дориларини яшириб тарқатаётган “закладчик”лар ушланди

    Йигитлар кузатув давомида ППХ ходимларидан қочишга уринган.

    '"Мажбурий овоз йиғиш учун маошингиздан ушлаб қолишларига йўл қўйманг!”'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:36

    "Мажбурий овоз йиғиш учун маошингиздан ушлаб қолишларига йўл қўйманг!”

    Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўқитувчиларга мурожаат билан чиқди.

    'Андижонда ҳам ер қимирлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:25

    Андижонда ҳам ер қимирлади

    Силкиниш учта туманда қайд этилган.

    'Бугун Ўзбекистоннинг битта вилоятида ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:19

    Бугун Ўзбекистоннинг битта вилоятида ёмғир ёғади

    Республикада ҳарорат 15-20° атрофида бўлади.