АсосийЖамият

Парижда Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди

Сўнг давлатимиз раҳбари олий даражада музокара ўтказиш учун Франция Президентининг қароргоҳи - Елисей саройига йўл олди.

'Парижда Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди'ning rasmi

Бугун, 12 март куни Париждаги Фахрийлар уйида Франция Республикасига давлат ташрифини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Мамлакатимиз етакчисини Франция Президенти Эммануэль Макрон кутиб олди.

Майдонда олий мартабали меҳмон шарафига Франция Республика гвардияси, қуруқлик қўшинлари, ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучлари хизматчиларидан иборат фахрий қоровул саф тортди.

Ҳарбий оркестр ижросида икки мамлакат мадҳиялари янгради. Гвардиячилар давлатимиз раҳбари олдидан тантанали юриб ўтди.

Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар ва расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Сўнг давлатимиз раҳбари отлиқ гвардиячилар ва мотоциклчилар ҳамроҳлигида олий даражада музокара ўтказиш учун Франция Президентининг қароргоҳи - Елисей саройига йўл олди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Пенсия тайинлашда чет элда ишлаган даврини иш стажига олиш тартиби қандай?'ning rasmi

    Жамият 12.03.2025 21:12

    'Самарқанддан учган Россия самолёти носозлик туфайли аэропортга қайтди'ning rasmi

    Жамият 12.03.2025 19:54

    'Ўзбекистон аҳолиси бир асрда қанчага кўпайди?'ning rasmi

    Жамият 12.03.2025 13:36

    Ўзбекистон аҳолиси бир асрда қанчага кўпайди?

    1920 йил 4,4 млн кишини, жорий йил 1 январь ҳолатида 37,5 млн кишини ташкил этмоқда.

    'Фарғона туманида нарколаборатория фош этилди'ning rasmi

    Жамият 12.03.2025 10:12

    Фарғона туманида нарколаборатория фош этилди

    3 нафар шахс хонадонни ҳар ойига 250 АҚШ долларидан ижарага олиб, у ерда гиёҳвандлик воситалари тайёрлаш билан шуғулланишган.

    'Қибрайда психофаол дориларини яшириб тарқатаётган “закладчик”лар ушланди'ning rasmi

    Жамият 12.03.2025 09:59

    Қибрайда психофаол дориларини яшириб тарқатаётган “закладчик”лар ушланди

    Йигитлар кузатув давомида ППХ ходимларидан қочишга уринган.

    '"Мажбурий овоз йиғиш учун маошингиздан ушлаб қолишларига йўл қўйманг!”'ning rasmi

    Жамият 12.03.2025 08:36

    "Мажбурий овоз йиғиш учун маошингиздан ушлаб қолишларига йўл қўйманг!”

    Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўқитувчиларга мурожаат билан чиқди.