АсосийЖамият

Тошкентда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлар жазоланмоқда

Қоидабузарларга қарши кенг кўламли рейдлар ўтказилмоқда.

'Тошкентда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлар жазоланмоқда'ning rasmi

Тошкентда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаётган қоидабузарларга қарши кенг кўламли рейдлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳокимлик шаҳарликлар мурожаатларини диққат билан тинглаб, пойтахтда тозаликни сақлаш учун қатъий чоралар кўрмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаётган қоидабузарларга қарши оммавий рейдлар ўтказилмоқда. Уларга нисбатан амалдаги маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунларга мувофиқ жазо чоралари қўлланилади.

Қоидабузарларга Маъмурий жавобгарлик кодексига мувофиқ жарима солинмоқда. Кодекснинг 91−1-моддасига кўра, (Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш) бундай қоидабузарлик фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан 3 бараваригача (375 минг сўмдан 1 миллион 125 минг сўмгача), такроран содир этилганда эса 5 бараваридан 10 бараваригача (1 миллион 875 минг сўмдан 3 миллион 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

“Шаҳарда тозалик ва тартиб ҳар бир фуқаронинг масъулиятидир. Биз аҳолини қоидаларга риоя қилишга, атроф-муҳитни ҳурмат қилишга ва она шаҳрининг ифлосланишига йўл қўймасликка чақирамиз. Тошкент – барчамизнинг умумий уйимиз. Уни биргаликда тозароқ қилайлик!” дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Centrum Air Рақобат қўмитасига жавоб берди: “Ортиқча чипта сотмаймиз”'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:56

    Centrum Air Рақобат қўмитасига жавоб берди: “Ортиқча чипта сотмаймиз”

    Тошкент — Урганч рейсидаги ҳолатга авиакомпания расмий изоҳ берди.

    'Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:03

    Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади

    “Бу файзли байрам ҳар бир хонадонга тинчлик ва қут-барака олиб кирсин”

    'Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 16:44

    Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”

    Расмий баёнотга кўра, Америка қўшинлари сулҳ кучга кирганидан кейин ҳам “ноқонуний ва асоссиз ҳаракатларини” давом эттирган.

    'Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 15:21

    Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат аҳолисини муборак Қурбон ҳайити билан табриклаб, тинчлик, меҳр-оқибат ва инсонпарварлик ғоялари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунига ҳамоҳанг эканини таъкидлади.

    'Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 13:12

    Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда

    Мазкур жараёнлар оқибатида атмосфера ҳавосида чанг заррачалари, айниқса, атмосфера таркибида PM10 концентрацияси қисқа муддатли ортиши кузатилиши мумкин.

    'Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 05:50

    Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради

    Маҳбуслар Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари томонидан ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш эвазига жазодан озод қилиш ва юқори маош таклиф этилаётгани ҳақида маълум қилишди.