АсосийЖамият

Учта вилоятда коррупция билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

ДХХ Фарғона, Наманган ва Андижонда ўтказилган тезкор тадбирлар ҳақида маълумот берди.

'Учта вилоятда коррупция билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди'ning rasmi

Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида коррупция билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда darakchi.uz'га ДХХ хабар қилди. 

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Фарғона сув таъминоти” АЖ Қўқон шаҳар бўлимининг муқаддам судланган 2 нафар инспектори ўз хизмат вазифаларидан фойдаланиб, Қўқон шаҳрида маҳаллий қурилиш фирмаси барпо этаётган янги кўп қаватли уйлардаги жами 555 та хонадонга ичимлик суви учун ҳисоблагич ўрнатиш, шахсий карточка очиш, сертификат қилиб бериш ва бошқа хизматлар эвазига 51 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддасининг 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилоятида кузатилган ҳолатда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қарашли “Энергосавдо” корхонасининг Давлатобод туман бўлими муҳандиси металл эритиш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖда электр ҳисоблагичдан ноқонуний фойдаланилганлиги сабабли, давлатга жуда кўп миқдорда зарар етказилганлигини рўкач қилиб, ҳолатни расмийлаштирмаслик ва жаримага тортмаслик эвазига воситачи орқали 20 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. 

Андижон вилоятидаги туманлардан бирининг кадастр бўлими бошлиғи фуқарога боғдорчилик йўналишида фойдаланиш учун ҳокимият томонидан ижарага берилган 1 гектар ер майдонининг 17 сотих қисмидаги ноқонуний қурилмани бузиш бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик, судларга даъво аризаси киритмаслик ва уни жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан прокуратура органларига ҳужжатлар тақдим қилмаслик, шунингдек, кейинчалик ушбу ер майдонининг 22 сотих қисмини “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун асосида турар-жой сифатида расмийлаштирилишида ёрдам бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Аммо, у сўралган пул маблағини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Россия Давлат думаси раисини қабул қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:52

    Президент Россия Давлат думаси раисини қабул қилди

    Ўзбекистон Президенти Россия билан парламентлараро ҳамкорлик кенгайишини қўллаб-қувватлади.

    'Умра лицензияси учун талабгорлардан аризалар қабул қилиш бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:21

    Умра лицензияси учун талабгорлардан аризалар қабул қилиш бошланди

    Аризаларни қабул қилиш 7 апрелга қадар давом этади.

    'Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенглиги аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:52

    Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенглиги аниқланди

    2017 йилдан бошлаб мамлакатда уй-жой қурилиш суръати кескин ошиб, уй-жой таклифи кўпайди.

    'Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Васийлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:16

    Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Васийлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди

    Экспозицияни бойитишга қаратилган 800 дан ортиқ лойиҳа кўриб чиқилди ва Илмий кенгаш томонидан тасдиқланди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:59

    Долларнинг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Жиззахда икки кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:03

    Жиззахда икки кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9 йилга қамалди

    Маст ҳолда юк машинасини бошқарган ҳайдовчи Damas билан тўқнашган.