АсосийСиёсат

Ўзбекистонда Самарқанд иқлим форуми бўлиб ўтади

Форумда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Туркманистон раҳбарлари ва Европа Иттифоқи, БМТ вакиллари иштирок этади.

'Ўзбекистонда Самарқанд иқлим форуми бўлиб ўтади'ning rasmi

2025 йилнинг 4–5 апрель кунлари “Silk Road Samarkand” конгресс марказида биринчи Самарқанд иқлим форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар қилди. 

Маълум қилинишича, Форумда жаҳон етакчилари, сиёсатчилар, экспертлар ва фаоллар Марказий Осиё ва дунё дуч келаётган долзарб иқлим муаммоларини муҳокама қилишади.

“Марказий Осиё глобал иқлим муаммоларига дуч келмоқда: умумий фаровонлик учун бирлашиш” мавзуси остидаги форум экологик барқарорлик, яшил иқтисодий ривожланиш ва иқлим барқарорлиги бўйича мулоқотни илгари суриш учун юқори даражадаги платформага айланади. Асосий эътибор минтақавий ва халқаро ҳамкорликка қаратилган. Иқлим форуми қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш, сув ресурсларини комплекс бошқариш, биологик хилма-хилликни сақлаш ва барқарор шаҳар тараққиёти каби асосий йўналишлар бўйича эксперт панеллари, ялпи сессиялар ва сиёсий мулоқотларни таклиф қилади.

Муҳокаманинг асосий мавзуларидан бири глобал миқёсдаги экологик ҳалокатнинг яққол намунаси бўлган Орол денгизи инқирозидир. Мутахассислар ва ҳукумат вакиллари зарар кўрган ҳудудларда ерларни тиклаш, чўлланишга қарши курашиш ва иқлим ўзгаришининг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини камайтириш бўйича барча ечимларни кўриб чиқадилар.

Форумда Марказий Осиё давлатлари, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон раҳбарлари, шунингдек, Европа Иттифоқи, БМТ, халқаро молия институтлари ва етакчи экология ташкилотлари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳудуднинг яшил трансформацияси ва барқарор ривожланишига умумий садоқатни тасдиқлайди.

Тадбирнинг асосий натижаси Самарқанд форумининг якуний ҳужжати — “Яшил” ривожланишнинг Минтақавий консепсияси тақдимоти бўлиб, у иқлим ўзгариши соҳасида Марказий Осиё давлатларининг ягона минтақавий қарашларини шакллантиришга асос солади. Унда етакчи халқаро ташкилотларнинг минтақадаги экологик муаммоларни ҳал қилиш борасидаги ёндашувлари баён қилинади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саида Мирзиёева Қозоғистон Давлат маслаҳатчиси билан учрашди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 19:01

    Саида Мирзиёева Қозоғистон Давлат маслаҳатчиси билан учрашди

    Улар апрел ойида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити ва Орол маданият саммитига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш юзасидан фикр алмашишган.

    'Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 18:02

    Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди

    Давлат раҳбарлари яқинлашиб келаётган Наврўз муносабати билан бир-бирларини табриклади.

    'Қамоққа олинганлар олдиндан мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади'ning rasmi

    Сиёсат Бугун 14:03

    Қамоққа олинганлар олдиндан мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади

    Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини янада оширишни, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайди.

    'Ўзбекистон ҳудудларининг АҚШ билан шериклик алоқаларини йўлга қўйиш мумкин'ning rasmi

    Сиёсат 17.03.2025 18:42

    Ўзбекистон ҳудудларининг АҚШ билан шериклик алоқаларини йўлга қўйиш мумкин

    Президент АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди.

    'Юқори рейтингдаги фермерларга ер солиғи 3 баробар, фермерлар кенгашига тўланадиган бадал 2 карра камайтирилади'ning rasmi

    Сиёсат 17.03.2025 17:15

    Юқори рейтингдаги фермерларга ер солиғи 3 баробар, фермерлар кенгашига тўланадиган бадал 2 карра камайтирилади

    Шавкат Мирзиёев коммунал ва қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ масалалар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.

    'Президент Париж шаҳри мэри билан учрашув ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат 13.03.2025 18:26

    Президент Париж шаҳри мэри билан учрашув ўтказди

    Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилди.