АсосийСпорт

Дзюдочиларимиз Тбилисидаги халқаро турнирда совриндор бўлди

Мусобақалар давом этмоқда.

'Дзюдочиларимиз Тбилисидаги халқаро турнирда совриндор бўлди'ning rasmi

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича "Катта дубулға" туркумига кирувчи “Tbilisi Grand Slam – 2025” халқаро турнири Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли бошланди.

Дунёнинг 52 давлатидан келган 385 нафар полвонлар баҳс олиб бораётган мазкур мусобақанинг илк кунида Азизбек Ортиқов ҳамда Абдураҳим Нутфуллоев -66 кг. вазн тоифасидаги беллашувларда бронза медалига эга чиқди.

Мазкур медаль учун ўтган рақобатда Азизбек озарбайжонлик Рашад Елкиевни, Абдураҳим эса мезбонлар вакили Лаша Надирадзени таслим этди.  

Бугун, 22 март куни қуйидаги дзюдочиларимиз медаллар учун баҳс олиб боради:

-73 кг: Обидхон Номонов — Аҳмадзод Масуди (Тожикистон)/Андреу Киприанос (Кипр)  

-81 кг: Сухроб Турсунов — Эржан Канатбеков (Қирғиз Республикаси)

-63 кг: Маржона Нуруллоева — Авити Алкараз (Мексика)  

-70 кг: Ширинжон Йўлдошева — Ирен Педротти (Италия)

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Абдуқодир Ҳусановнинг хавфсизлигига етарлича эътибор берилмаяпти!'ning rasmi

    Спорт 22.03.2025 14:35

    Абдуқодир Ҳусановнинг хавфсизлигига етарлича эътибор берилмаяпти!

    "Манчестер Сити" мухлислари футболчининг хавфсизлигидан хавотирда. Улар ЎФАга эътирозли хатлар ёзмоқда.

    'Абдуқодир Ҳусанов ва унинг отаси президент Шавкат Мирзиёев билан учрашди'ning rasmi

    Спорт 22.03.2025 07:33

    Абдуқодир Ҳусанов ва унинг отаси президент Шавкат Мирзиёев билан учрашди

    Учрашувда Абдуқодир Ҳусанов давлат раҳбарига ўзининг дастхати туширилган футбол либосини ҳадя қилди.

    'Бокс расман Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилди'ning rasmi

    Спорт 21.03.2025 08:41

    Бокс расман Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилди

    Бу ҳақда Халқаро Олимпия қўмитасининг 144-Сессиясида эълон қилинди.

    'Ўзбекистон Қирғизистон термасини 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди'ning rasmi

    Спорт 20.03.2025 23:05

    Ўзбекистон Қирғизистон термасини 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди

    Ўзбекистон ЖЧ-2026 сари яна бир қадам ташлади

    'Ўзбекистонлик боксчи қизлар жаҳон чемпионатида 4 та медални қўлга киритди'ning rasmi

    Спорт 17.03.2025 10:36

    Ўзбекистонлик боксчи қизлар жаҳон чемпионатида 4 та медални қўлга киритди

    Сербияда аёллар ўртасида Жаҳон биринчилиги баҳслари бўлиб ўтди.

    'Туркиянинг машҳур футбол клуби президенти ўз аждодларининг Ўзбекистондан чиққанини таъкидлади'ning rasmi

    Спорт 11.03.2025 21:27

    Туркиянинг машҳур футбол клуби президенти ўз аждодларининг Ўзбекистондан чиққанини таъкидлади

    "Галатасарай" клуби Туркиянинг энг нуфузли ва оммабоп футбол жамоаларидан бири бўлиб, кўплаб миллий ва халқаро мукофотларга сазовор бўлган.