АсосийЖамият

Қорақалпоғистонда MAN портлаб кетди

Ёнғин оқибатида 2 та машина тўлиқ ёниб кетган.

'Қорақалпоғистонда MAN портлаб кетди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида MAN юк автомобили портлаб кетди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, кеча 21 март куни соат 13:50 атрофида Тўрткўл тумани “Гулистон” МФЙ ҳудудидаги устахонада MAN русумли юк автомобилининг ёнилғи бакида пайвандлаш ишлари олиб борилиши оқибатида портлаш юз берган. Оқибатда MAN ва Ford русумли автомобиллар тўлиқ, DAF русумли автомобилнинг орқа шиналари ёнғиндан зарарланган.

Билдирилишича, воқеа бўйича 1998 йил ва 1980 йил туғилган Тўрткўл туманида яшовчи икки фуқаро тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Вафот этган фуқаролар йўқ. Ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Моддий зарар суриштирувлар давомида аниқланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.