АсосийЖамият

Сирдарёда ЙПХ ходимининг суратини тарқатган қиз жаримага тортилди

Қиз 7,5 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди.

'Сирдарёда ЙПХ ходимининг суратини тарқатган қиз жаримага тортилди'ning rasmi

Сирдарё вилоятида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимининг суратини уни обрўсизлантириш мақсадида тарқатган қиз 7,5 млн сўм жаримага тортилди.

Суд ҳужжатига кўра, жорий йилнинг 23-24 февраль кунлари З.Ю. ўзининг Instagram саҳифасида Сирдарё вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот гуруҳи катта мутахассиси О.Р.нинг хизмат вазифаларини бажараётган пайтда олинган фотосуратини жойлаб, уни ёлғончилик ва “шантаж” қилишда айблаган. Қизга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимининг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ахборотни бузиб тарқатгани ҳолати юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Судда З.Ю. О.Р. уни ҳужжатларсиз автомашина бошқаргани учун ҳужжатлар тўплаб, уни судга ошириб, суд жараёнини ҳам видеотасвирга олдириб, унга етти сутка маъмурий қамоқ жазосига торттиргани, ўша судда унинг қўлига кишан тақилган ҳолатини тасвирларга олдириб, телевидение ва ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали кенг оммага намойиш этгани, у ҳали турмушга чиқмагани, ушбу судда олинган видеорепортаж унинг келгусидаги турмушига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги, бундан уни жаҳли чиқиб, маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққанидан кейин ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жаҳл устидан ушбу видеотасвирни олиб, жойлаштирганини, кейин ўчириб ташлаганини айтган. Шунингдек, у бу ишларни жаҳл устида қилгани, қилган ишидан пушаймонлиги ва бошқа бу ҳолат такрорланмаслиги, унга нисбатан қонуний енгиллик берилишини сўраган.

Жорий йилнинг 5 март куни жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судида З.Ю. нинг иши кўриб чиқилган. У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1952-моддасида (Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фото- ва (ёки) видеотасвирини уларнинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган тарзда бузиб тарқатиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари, яъни 7 млн 500 минг сўм жарима жазоси тайинланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ноқонуний ўрнатилган банкоматлар олиб ташланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:01

    Ноқонуний ўрнатилган банкоматлар олиб ташланади

    Қонунчилик талабларига зид равишда ўрнатилган банкоматларни аниқлаш ва олиб ташлаш бўйича чора-тадбирлар кучайтирилган.

    'Тошкентнинг 5 та туманида иссиқ сув вақтинча ўчирилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:11

    Тошкентнинг 5 та туманида иссиқ сув вақтинча ўчирилади

    Иссиқлик тармоқларининг максимал ҳароратга чидамлилиги синовдан ўтказилади.

    'Самарқандда 1 апрелдан ичимлик ва оқова сув нархлари оширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:59

    Самарқандда 1 апрелдан ичимлик ва оқова сув нархлари оширилади

    Аҳоли учун бир метр куб ичимлик суви нархи 2800 сўмни, юридик ташкилотлар учун эса 6700 сўмни ташкил этади.

    'Қашқадарёда бир нечта ИИБ раҳбарлари ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:52

    Қашқадарёда бир нечта ИИБ раҳбарлари ишдан олинди

    Шунингдек, ички ишлар вазири намунали хизмат фаолияти учун қатор ходимларни тақдирлади.

    'Қарийб 100 кг. гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:11

    Қарийб 100 кг. гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди

    ДХХ Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида тезкор тадбир ўтказди.

    'Тошкент – Самарқанд йўналишидаги поездда сувараклар юргани рад этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:43

    Тошкент – Самарқанд йўналишидаги поездда сувараклар юргани рад этилди

    Тармоқларда тарқалаётган хабарларга ойдинлик киритилди.