Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади. Фарғона водийси вилоятларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-13° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади. Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.