АсосийЖамият

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан бериладиган мукофот пули оширилди

Бунгача ўқитувчилар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофот олган.

'Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан бериладиган мукофот пули оширилди'ning rasmi

Президент фармони билан киритилган ўзгартиришга кўра, умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан, раҳбар ходимлари фақат 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкин.

Ушбу ўзгариш 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб кучга киради. Бунда мукофотлаш даврида мукофот миқдори умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасининг амалдаги молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, унинг мавжуд маблағлари доирасида белгиланади.

Илгари ўқитувчилар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофот олишган.

    Бошқа янгиликлар