АсосийЖамият

“Чемпион” тадбиркорлар рўйхатига киритиш мезонлари белгиланди

2025 йил 1 июлга қадар юридик шахсларга онлайн режимда микрокредит ажратиш жараёнларини соддалаштириш ва уларни тезкор тасдиқлаш механизмлари йўлга қўйилади.

'“Чемпион” тадбиркорлар рўйхатига киритиш мезонлари белгиланди'ning rasmi

Президент Фармонига кўра, Қорақалпоғистон Республикасида қуйидагилар йўлга қўйилади:

2025 йил 1 июлга қадар юридик шахсларга онлайн режимда микрокредит ажратиш жараёнларини соддалаштириш ва уларни тезкор тасдиқлаш механизмлари;

Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида Ижтимоий ҳимоя ягона реестрида турган ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаган кичик ва ўрта бизнес субъектларига ушбу фуқаролар учун ташкил қилинган ҳар бир иш ўрнига қўшимча равишда 10 миллион сўмдан, 10 ва ундан кўп бундай иш ўринларини ташкил қилган субъектларга 100 миллион сўмгача 3 йилгача муддатга йиллик 14 фоиз ставкада айланма маблағларни тўлдириш учун кредит ажратиш амалиёти.

Тез ва юқори суръатларда ўсаётган тадбиркорларни “чемпион” тадбиркорларга айлантириш дастури доирасида “чемпион” тадбиркорларга айлантириладиган ташкилотлар рўйхати шакллантирилиб, унга қуйидаги мезонларга жавоб берадиган тадбиркорлар киритилади:

  • туман (шаҳар) даражасида – ҳар бир туман (шаҳар)да камида 2 тадан йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан юқори бўлган ва 50 тадан ортиқ иш ўрни яратган тадбиркорлик субъектлари;
  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида –ҳар бир ҳудудда камида 5 тадан йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан юқори бўлган ва 500 тадан ортиқ иш ўрни яратган тадбиркорлик субъектлари;
  • республика даражасида – йиллик айланмаси 1 триллион сўмдан юқори бўлган ва 5 мингдан ортиқ иш ўрнини яратган тадбиркорлик субъектлари.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент вилоятида қурилиш меъёрларига жавоб бермайдиган "дом"нинг қурилиши тўхтатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:53

    Тошкент вилоятида қурилиш меъёрларига жавоб бермайдиган "дом"нинг қурилиши тўхтатилди

    Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хабар берди.

    'Бугун ёғингарчиликсиз, илиқ ҳаво ҳарорати кузатилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:17

    Бугун ёғингарчиликсиз, илиқ ҳаво ҳарорати кузатилади

    "Ўзгидромет" 30 март кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    '"Ийд-ал-Фитр айёми барчамизга муборак бўлсин!"'ning rasmi

    Жамият 29.03.2025 21:01

    "Ийд-ал-Фитр айёми барчамизга муборак бўлсин!"

    Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади.

    'Самарқандда 3 ёшли қизалоқ уйда қулфланиб қолди'ning rasmi

    Жамият 29.03.2025 19:21

    Самарқандда 3 ёшли қизалоқ уйда қулфланиб қолди

    ФВБ ходимлари қизалоқни қутқаришган.

    'Россияда қаровсиз қолган 11 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 29.03.2025 17:35

    Россияда қаровсиз қолган 11 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

    Уларнинг ватанга қайтишида бир нечта давлат ташкилотлари бирдамликда ҳаракат қилган.