АсосийЖамият

Рамазон ҳайити байрами муносабати билан дам кунлари эълон қилинди

Президент қарори билан Рамазон ҳайити байрами куни белгиланди.

'Рамазон ҳайити байрами муносабати билан дам кунлари эълон қилинди'ning rasmi

Аввал хабар қилинганидек, "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ-124-сон, 26.03.2025 й.) қабул қилинди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, Рамазон ҳайити байрами муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:

29 март (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни;

30 март (якшанба) – Рамазон ҳайити байрами куни – барча учун дам олиш куни;

31 март  (душанба) – ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келганлиги сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган барча учун дам олиш куни.

    Бошқа янгиликлар