АсосийЖамият

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити санаси аниқ бўлди

Ўзбекистонликлар учун Рамазон ҳайти муносабати билан дам олиш кунлари белгиланди.

'Ўзбекистонда Рамазон ҳайити санаси аниқ бўлди'ning rasmi

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Янги Ўзбекистонда “Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган эзгу ғоя асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли халқимиз фаровонлигини ошириш, кўпмиллатли жамиятимизда тинчлик-осойишталик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда.

Буларнинг барчаси бағрикенглик, саховат ва шукроналик тимсоли бўлган муборак Рамазон ойини мамлакатимизда тинч-тотув, файзли ва шукуҳли муҳитда ўтказишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Буни эл-юртимиз ўртасида инсонпарварлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат, кам таъминланган ва эҳтиёжманд шахслар, ёрдамга муҳтож оилаларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш каби юксак инсоний фазилатлар айни кунларда янада яққол намоён бўлаётгани ҳам тасдиқлайди.

Улуғ айём – муқаддас Рамазон ҳайитини ана шундай хайрли ишларни изчил давом эттирган ҳолда ҳар томонлама муносиб кутиб олиш, ўтказиш ва унинг моҳиятида мужассам бўлган эзгу қадрият ва анъаналарни кенг тарғиб этиш мақсадида қарор қиламан:

1. Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанбакунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2025 йил 30 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ:

(а) ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2025 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 31 март – душанба кунига кўчирилиши;

(б) бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларда Рамазон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолдаўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин.

Туризм қўмитаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда юртдошларимиз учун Рамазон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратсин. 

4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин. 

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда электромобиль ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:02

    Тошкентда электромобиль ёниб кетди

    Мудҳиш ҳодиса ортидан бир киши жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

    'Тошкентдаги омборхонада йирик ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:46

    Тошкентдаги омборхонада йирик ёнғин содир бўлди

    Ёнғин 3 соат давом эргани айтилмоқда.

    'Сурхондарёда йирик босимли насос ёрилиб кетди'ning rasmi

    Жамият 01.07.2025 19:15

    Сурхондарёда йирик босимли насос ёрилиб кетди

    Оқибатда юқори босимли сув отилиши кузатилган.

    'Ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин бўлди'ning rasmi

    Жамият 01.07.2025 18:20

    Ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин бўлди

    Эндиликда бир қатор ҳужжатларнинг қоғоз шакли талаб этилмайди.

    'Бухородаги боғчада тарбиячи болаларни калтаклади'ning rasmi

    Жамият 01.07.2025 18:05

    Бухородаги боғчада тарбиячи болаларни калтаклади

    Тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

    'Фарғонада портлаган заправка иши юзасидан ҳукм эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 01.07.2025 17:10

    Фарғонада портлаган заправка иши юзасидан ҳукм эълон қилинди

    Корхона раҳбари 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.