Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига ўз фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилишга ажратиладиган субсидиялар ўрнига фоизсиз ssuda ajratiladi.
Мазкур ссудалар базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдордаги 6 ойдан 3 йилгача муддатга берилади.
Фуқароларга субсидияга берилган асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари (тикув машина, электрпеч ва бошқалар) Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасида фоиссиз ссуда асосида сотиб олиб берилади.
Субсидия, грант ёки ссуда олиш учун ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва “Онлайн маҳалла” электрон платформаси орқали мурожаат қилинади.