АсосийЖамият

Ёшларни Америка университетларига тайёрлаш учун Миллий дастур қабул қилинади

Президент иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.

'Ёшларни Америка университетларига тайёрлаш учун Миллий дастур қабул қилинади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев 27 март куни иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.

Давлатимиз томонидан ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларни рағбатлантириш бўйича кенг имкониятлар яратилаяпти. Жумладан, 14 та Президент мактаби, 185 та ихтисослашган ва 9 та ижод мактаби ташкил этилди. Улардаги ўқитиш ва баҳолаш тизими 1 минг 500 та умумтаълим мактабида ҳам жорий этилди. Иқтидорли битирувчилар учун “Янги Ўзбекистон” университети очилди.

Булар – ёшларимизнинг жаҳон даражасида билим олиши учун замин. Энди уларни тўғри йўналтириб, дунёдаги энг илғор университетларда ўқишига кўмаклашиш зарур.

Ўтган ойда ёшлар билан учрашувда Президентимиз шу борада қатор ташаббусларни илгари сурган эди. Тақдимотда бунинг амалий ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Хусусан, шу мақсадда жорий йил сентябрдан халқаро мактаб фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бунга дастлаб 8-синф битирувчилари орасидан энг иқтидорли 60 нафар ўғил-қиз саралаб олинади. Таълим дастури халқаро андоза асосида 3 қисмдан – асосий фанлар, ихтисослик фанлари, етакчилик ва ижтимоий фаолликни ўргатувчи фанлардан иборат бўлади. Ўқув йили 3 даврга бўлиниб, 11 ой давом этади.

Президентимизнинг яна бир ташаббусига мувофиқ, ёшларимизни Американинг “Печак лигаси” (The Ivy League) университетларига тайёрлаш йўлга қўйилади. Бунинг учун 6 босқичли Миллий дастур қабул қилинади. Бу йил дастлаб 3 минг нафар ўқувчи саралаб олинади. Уларга Президент ва ихтисослашган мактаблардан 208 нафар маслаҳатчи бириктирилади.

Ўқувчилар Ренессанс оромгоҳида йил давомида 3 ҳафталик интенсив ўқув курсларда ўқитилади. Яхши натижа кўрсатган 40 нафари “Печак лигаси” университетларига тажриба алмашиш учун юборилади.

Кейинги муҳим масала – чет элда ўқиган ёшларни ватанимизда ўз соҳаси бўйича муносиб иш билан таъминлаш. Бу борада “Мамлакат олтин фонди ҳамжамияти”ни тузиш таклиф этилмоқда. У орқали иқтидорли ёшлар ягона платформада бирлаштирилади. Хорижда таълим олиб қайтганлар учун имтиёзлар, грантлар, стартап дастурлари ва бошқа имкониятлар яратилади. Ҳар йили 25 майда ҳамжамият қурултойи ўтказилиб, унда таълим ислоҳотлари, иқтидорли ёшлар учун яратилган имкониятлар, чет эл олийгоҳлари тажрибаси каби мавзуларда мулоқот йўлга қўйилади.

Давлатимиз раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашни тизимли йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

Бугунги кунда “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали 750 нафар ватандошимиз хорижда ўқияпти. Мутасаддиларга ёшларимиз учун бу имкониятларни янада ошириш, жамғарма фаолиятини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда ЙПХ инспекторининг устига машина ҳайдаган фуқарога суд ҳукм ўқиди'ning rasmi

    Жамият 30.03.2025 21:58

    'Таиландда оғир касалликка чалинган юртдошимиз ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 30.03.2025 13:09

    Таиландда оғир касалликка чалинган юртдошимиз ватанга қайтарилди

    Таиландга ишлаш мақсадида борган фуқаро инсультга чалиниб, оғир жарроҳлик операциясини бошдан кечиради.

    'Тошкент вилоятида қурилиш меъёрларига жавоб бермайдиган "дом"нинг қурилиши тўхтатилди'ning rasmi

    Жамият 30.03.2025 11:53

    Тошкент вилоятида қурилиш меъёрларига жавоб бермайдиган "дом"нинг қурилиши тўхтатилди

    Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хабар берди.

    'Бугун ёғингарчиликсиз, илиқ ҳаво ҳарорати кузатилади'ning rasmi

    Жамият 30.03.2025 08:17

    Бугун ёғингарчиликсиз, илиқ ҳаво ҳарорати кузатилади

    "Ўзгидромет" 30 март кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    '"Ийд-ал-Фитр айёми барчамизга муборак бўлсин!"'ning rasmi

    Жамият 29.03.2025 21:01

    "Ийд-ал-Фитр айёми барчамизга муборак бўлсин!"

    Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади.