АсосийЖиноят

Бўстонлиқда 72 сотих ерни 1 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

ДХХ томонидан Бўстонлиқ туманида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди.

'Бўстонлиқда 72 сотих ерни 1 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, Бўстонлиқ туманида яшовчи, 1980 ва 1988 йилларда туғилган 2 нафар шахс ўзаро келишган ҳолда, мазкур туман ҳокимлиги томонидан боғдорчилик ва узумчиликка ихтисослашган ширкатнинг 2 нафар аъзосига далаҳовли қуриш мақсадида ажратиб берилган 20 сотих ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ўзини гўёки ушбу ер участкасининг эгаси деб таништирган, 1964 й.т. фуқаро ҳам ер майдонинихаридор номига ўтказиб бериш эвазига ушбу 230 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Бўстонлиқ туманида қайд этилган яна бир ҳолатда, 1996 й.т. шахс ўзининг қариндошига туман ҳокимлигининг 2008 йилдаги қарорига асосан Чирчиқ дарёсининг муҳофаза зонасиданободонлаштириш ҳамда қайиқлар тўхташ жойи барпо этиш учун ажратиб берилган 36 сотих ер майдонини 150 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шунингдек, кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллариолган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Тошкент шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. шахс ўзганинг ишончига кириб, унга Бўстонлиқ туманида жойлашган ва 8 нафар фуқарога тегишли бўлган 72,6 сотих нотурар ер майдонинингҳар бир сотихини 14.900 АҚШ долларидан ҳисоблаб, жами 1 млн. 81 минг 740 АҚШ долларига сотишга келишишади.

Шунингдек, мансабдор танишлари орқали ушбу ер майдонини турар жой тоифасига ўтказиб, у ерда кўп қаватли уй қуриш учун рухсат олиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Аммо, Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у олдиндан 110 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жиноят содир этиб қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 31.03.2025 11:20

    Жиноят содир этиб қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди

    У Ўзбекистонга экстрадиция қилиниб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

    'Тошкентда боғча мудираси 8500 АҚШ доллари билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 27.03.2025 15:01

    Тошкентда боғча мудираси 8500 АҚШ доллари билан ушланди

    Мактабгача ва мактаб таълими вакилларининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

    'Тошкентда боғча мудираси фирибгарлик қилмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жиноят 27.03.2025 09:17

    Тошкентда боғча мудираси фирибгарлик қилмоқчи бўлди

    У пора олаётган вақтда қўлга олинган.

    'Чинозда эркак аёли ва қайнонасини пичоқлади'ning rasmi

    Жиноят 25.03.2025 09:56

    'Тошкентда фирибгарларнинг “Call” маркази фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 17.03.2025 13:34

    Тошкентда фирибгарларнинг “Call” маркази фош этилди

    Жиноий гуруҳда икки нафар ташкилотчи ҳамда 20га яқин операторлар фаолият юритган.

    'Бухоро ва Хоразм вилоятларида ноқонуний ҳолатлар аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 10.03.2025 12:12

    Бухоро ва Хоразм вилоятларида ноқонуний ҳолатлар аниқланди

    Прокурорнинг катта ёрдамчиси 2500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.