АсосийЖамият

Оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик учун жавобгарлик белгиланди

Ушбу фаолиятни молиялаштирганлик учун жавобгарликни белгиловчи ўзгартириш киритиш назарда тутилмоқда.

'Оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик учун жавобгарлик белгиланди'ning rasmi

Қонун билан Жиноят кодексининг 244-моддасига оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик ҳамда ушбу фаолиятни молиялаштирганлик учун жавобгарликни белгиловчи ўзгартириш киритиш назарда тутилмоқда. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Қонунга кўра, шахснинг оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтиши, шу жумладан оммавий тартибсизликларни содир этиш билимини, амалий маҳоратини ва кўникмаларини эгаллаши, ўқув чоғида қурол-яроғ, портлатиш қурилмалари, портловчи, заҳарловчи, атрофдагилар учун хавф туғдирадиган бошқа моддалар ва буюмлар билан муомала қилиш усулларини ўрганиши - БҲМнинг 300 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

Шунингдек, ушбу жиноятни содир этган шахс, агар у ўқувдан ўтганлиги тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар қилса, содир этилган жиноятни фош қилишга ёки бундай ўқувдан ўтган, ўқувни амалга оширган, ташкил этган ёхуд молиялаштирган бошқа шахсларни, шунингдек ўқув ўтказилган жойни аниқлашга фаол кўмаклашса ва агар унинг ҳаракатларида жиноятнинг бошқа таркиби мавжуд бўлмаса, жиноий жавобгарликдан озод қилиниши белгиланди.

    Бошқа янгиликлар