АсосийСиёсат

Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчиларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди

Учрашув ҳар доимгидек дўстона ва ишчан руҳда ўтди.

'Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчиларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 29 март куни Олмаота шаҳрида норасмий учрашув ўтказдилар.

Икки мамлакат делегациялари иштирокида Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини изчил мустаҳкамлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари бир-бирини ҳамда қардош халқларимизни баҳор айёми Наврўз ва яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити билан самимий қутладилар.

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик юксак даражага кўтарилгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Барча даражаларда фаол мулоқотлар олиб борилмоқда. Товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 14 фоизга ошди, умумий қиймати 4 миллиард доллардан зиёд инвестиция лойиҳалари портфели шакллантирилди, яқин ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинув ривожланмоқда.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирлари ўринбосарларининг ўзаро савдони кўпайтириш, машинасозлик, электротехника, нефть-газ, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор тармоқларда етакчи корхоналарнинг кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини тингладилар.

Президентлар саноат кооперацияси бўйича узоқ муддатли дастурни шакллантириш, минтақавий аҳамиятга эга инфратузилмавий лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан аниқ топшириқлар бердилар.

Жорий йилда Халқаро саноат кооперацияси марказини ишга тушириш бўйича амалий ишларни бошлаш, қўшма ташқи савдо компанияси фаолиятини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Минтақавий кун тартиби, шу жумладан яқин ойларда Ўзбекистонда ўтказиладиган Марказий Осиё саммитларига тайёргарлик юзасидан фикр алмашилди.

Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув ҳар доимгидек дўстона ва ишчан руҳда ўтди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон президентлари концерт томоша қилишди'ning rasmi

    Сиёсат 31.03.2025 21:57

    Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон президентлари концерт томоша қилишди

    Давлатимиз раҳбари ўз нутқида биродар халқларни баҳорий янгиланиш байрами Наврўз ва муборак Рамазон ҳайити билан чин дилдан қутлади.

    'Хўжандда тарихий саммит:  минтақавий ҳамкорликнинг янги босқичи'ning rasmi

    Сиёсат 31.03.2025 18:09

    Хўжандда тарихий саммит: минтақавий ҳамкорликнинг янги босқичи

    Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон  раҳбарлари Давлат чегараларининг учрашиш нуқтаси  тўғрисидаги битимни имзоладилар.

    'Шавкат Мирзиёев уч томонлама учрашувда иштирок этди'ning rasmi

    Сиёсат 31.03.2025 13:56

    Шавкат Мирзиёев уч томонлама учрашувда иштирок этди

    Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартнома имзоланди.

    'Ўзбекистон ва Тожикистон Иттифоқчилик шартномасини расман кучга киритди'ning rasmi

    Сиёсат 31.03.2025 12:34

    Ўзбекистон ва Тожикистон Иттифоқчилик шартномасини расман кучга киритди

    Икки давлат ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги Иттифоқчилик шартномасининг кучга кириши ҳақидаги баённомани имзолади.

    'Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон етакчиси билан музокара ўтказди'ning rasmi

    Сиёсат 31.03.2025 11:30

    Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон етакчиси билан музокара ўтказди

    Икки давлат раҳбари дўстлик ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилди.

    'Президент Хўжанд шаҳрига етиб борди'ning rasmi

    Сиёсат 31.03.2025 10:46

    Президент Хўжанд шаҳрига етиб борди

    Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарлари Хўжандда учрашиб, минтақавий ҳамкорликни муҳокама қилади.