АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Мьянмадаги зилзилалар муносабати билан ҳамдардлик йўллади

Аввалроқ, Таиланд ва Мьянмада кучли зилзила бўлгани ва унда қурбонлар борлиги ҳақида хабар бергандик.

'Шавкат Мирзиёев Мьянмадаги зилзилалар муносабати билан ҳамдардлик йўллади'ning rasmi

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мьянмада рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.

Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги (Таиланд) Бош консулхонасининг маълум қилишича, мактуб Мьянма давлат бошқаруви кенгаши раиси генерал Мин Аунг Ҳлаингга жўнатилган.

"Давлатимиз раҳбари ушбу оғир ва мусибатли дамларда қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва барча яқинларига, Мьянма халқига чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор этди", дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар